ЎТКИР ФАРИНГОТОНЗИЛЛИТ: ЗАМОНАВИЙ ТАШҲИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ ЁНДАШУВЛАРИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Ўткир фаринготонзиллит юқори нафас йўллари инфекциялари орасида энг кўп учрайдиган патологик ҳолатлардан бири ҳисобланади. Касаллик этиологияси кўпинча вирусли бўлса-да, бактериал шакллар клиник жиҳатдан муҳим асоратлар билан кечиши мумкин. Ушбу мақолада ўткир фаринготонзиллитнинг эпидемиологияси, патогенези, диагностик мезонлари ва замонавий даволаш тамойиллари таҳлил қилинди. PubMed ва EMBASE маълумотлар базаларида 2023–2026 йиллар оралиғида чоп eтилган илмий адабиётлар асосида тизимли шарҳ амалга оширилди. Натижалар шуни кўрсатдики, клиник симптомларга асосланган ташхис етарли эмас ва лаборатор тасдиқлаш (RADT, бактериологик экма) муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: фаринготонзиллит, Streptococcus pyogenes, RADT, антибиотик терапия, юқори нафас йўллари инфекцияси.