КОМПЛЕКС ТЕРАПИЯ ДИНАМИКАСИДА МНТ ПЕРИНАТАЛ ШИКАСТЛАНИШИНИНГ УЗОҚ МУДДАТЛИ ОҚИБАТЛАРИ ФОНИДА БА БИЛАН ОҒРИГАН БОЛАЛАРДА ПСИХОНЕВРОЛОГИК ҲОЛАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Abstract
Резюме. МНТнинг перинатал генезли зарарланиши оқибатлари фонида БА билан оғриган беморларни олиб бориш босқичма-босқичлик ва узлуксизлик тамойилларига риоя қилган ҳолда кўп босқичли узлуксиз тизимга асосланган бўлиши керак, биринчи босқичда туғруқхона ва реанимация ва интенсив терапия бўлимларидан бошланиб, учинчи босқичда мултидиссиплинар бригада томонидан тикловчи даволаш билан якунланади. Тадқиқотнинг мақсади: перинатал генезли неврологик симптоматикаси бор болаларда бронхиал астма (БА) кечишининг ўзига хос хусусиятлари - неврологик синдромлар ва психоемоционал ҳолатга комплекс терапиянинг таъсирини баҳолаш. Тадқиқотнинг вазифалари: марказий асаб тизимининг перинатал шикастланиши оқибатларининг турли клиник вариантлари ва беморнинг психоневрологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда БА билан оғриган болаларни комплекс даволаш дастурининг самарадорлигини асослаш. Тадқиқот объекти: Иш Самарқанд давлат тиббиёт университети базасида бажарилган. Перинатал генезли марказий асаб тизими шикастланишининг узоқ муддатли оқибатларининг неврологик кўринишлари мавжуд ХКТ-10 бўйича "Бронхиал астма" (Ж45) ташхиси қўйилган 6 ёшдан 17,9 ёшгача бўлган болалар. БА билан касалланган болаларнинг тадқиқот гуруҳи иккита кичик гуруҳга бўлинган: асосий гуруҳга ёндош неврологик белгилари бўлган БА билан оғриган беморларнинг 51,6% (n=114) киритилган; таққослаш гуруҳи 48,4% (n=107) ни ташкил этди. Хулоса: МНТ ПШнинг узоқ муддатли оқибатлари фонида БА билан оғриган болаларда комплекс терапиядан фойдаланиш ёндош неврологик белгиларни бартараф этиш ва БА ремиссияси босқичининг давомийлигини 2,1 баравар узайтириш имконини берди. Калит сўзлар: марказий асаб тизимининг перинатал шикастланиши, бронхиал астма, психоневрологик ҳолат, комплекс даволаш.