Skip to main content
Article

МНТ ПЕРИНАТАЛ ШИКАСТЛАНИШИНИНГ УЗОҚ МУДДАТЛИ ОҚИБАТЛАРИ ФОНИДА БА БИЛАН ОҒРИГАН БОЛАЛАРДА КОМПЛЕКС ТЕРАПИЯ ДИНАМИКАСИДА ЛАБОРАТОРИЯ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Сарвиноз Хайдаржановна ХайдароваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Ушбу тадқиқотга киритилган болаларни даволаш дастури аллергик ва перинатал анамнезнинг аниқланган хусусиятларига, бронхиал астма (БА) кечишининг оғирлигига ва назоратига, неврологик ҳолат маълумотларига, лаборатория ва функсионал тадқиқот усулларининг олинган параметрларига мувофиқ тузилган. БА билан оғриган болаларни олиб бориш бўйича стандарт тавсияларга мувофиқ олиб борилган даволашнинг юқори ижобий натижаларига эришиш учун беморлар томонидан гипоаллерген парҳезга риоя қилиш, элиминация ва аҳамиятли аллергенлар билан алоқани камайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Нафас олиш мушакларини машқ қилдириш мақсадида даволовчи гимнастика, тезлаштирилган нафас чиқариш, кўкрак қафасининг вибрацион массажи, даволовчи жисмоний машқлар касаллик ремиссияси даврида буюрилди. Тақдим этилган дори-дармонли ва дори-дармонсиз воситалар мажмуаси мушак, нафас олиш, юрак-қон томир тизимларининг функсионал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши, вегетатив бошқарувни оптималлаштириши ва БА билан оғриган болаларнинг психологик ҳолатига ижобий таъсири баҳоланди. Калит сўзлар: бронхиал астма, иммуноглобулин E, нейропептид NSЕ, дофамин

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references