САРАТОН КАСАЛЛИКЛАРИ КИМЁТЕРАПИЯСИДА ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗДАГИ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР
Abstract
Резюме. Бугунги кунда саратон касалликлари кенг тарқалган бўлиб, тиббиёт ходимлари саратон касаллиги ва уни даволашда кимётерапияни қўллаб бир қатор глобал муаммоларга дуч келишмоқда. Сўнгги ўн йилларда онкологик касалликлар сонининг кўпайиши ўсма ҳужайраларига таъсир қилишнинг янги дори воситалари ва усулларини ишлаб чиқишни, айрим ҳолларда кимётерапия режимларини кучайтиришни талаб қилади. Тажрибада тери саратон касаллиги ва уни даволашда кимётерапияни қўллаб, ананавий даво чоралари билан биргаликда табиий воситалардан фойдаланиш яхши натижаларни берган. Ўсма касалликларини даволашда эришилган муваффақиятлар билан бир қаторда, даволашнинг токсиклиги жуда катта муаммолидир. Саратон касаллигида ривожланадиган қалқонсимон без шикастланиши дорилар концентрациясининг ўзгариши ёки ошиши олиб келиши мумкин, бу уларнинг токсиклигини оширади, касалхонада қолиш муддатини узайтиради ва ўлим кўрсатгичларини оширади. Калит сўзлар: Онкология, кимётерапия, саратон, гипотироидизм, тиротоксикоз, гипертироидизм, фолликула, териоцит, гармон, строма, паренхима.