СУРУНКАЛИ БУЙРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҚАЙД ЭТИЛГАН КАЛАМУШЛАР ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗИНИНГ МОРФОМЕТРИК ТУЗИЛИШИ
Abstract
Резюме. Кимётерапия буйраклар тузилишига энг аниқ ўзгаришлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Бунда кимётерапия таъсиридан кейин каламушларнинг буйраклари микроскопик текширилганда нефронларнинг тузилишида бир қатор ўзига хос хусусиятлар аниқланди. Баъзи буйрак таначаларида, шикастланган қон томир коптокчалари аниқланди, бу эса фильтрант таркибида, яъни нефрон капсуласи бўшлиғида эритроцитлар мавжудлигидан далолат беради. Тажриба гуруҳи тери саратон касаллигига чалинган ва кимётерапия қабул қилган 3 ойлик каламушларнинг буйракларидаги пўстлоқ қавати нефронлари буйрак таначаларининг кўпи тажриба калламушларининг назорат гуруҳига нисбатан олганда, капсула бўшлиининг кичрайиши туфайли майдалашган кўринади. Ўсма касалликларини даволашда эришилган муваффақиятлар билан бир қаторда, даволашнинг токсиклиги жуда катта муаммолидир. Саратон касаллигида ривожланадиган қалқонсимон без шикастланиши дорилар концентрациясининг ўзгариши ёки ошиши олиб келиши мумкин, бу уларнинг токсиклигини оширади ва касалхонада қолиш муддатини узайтиради Калит сўзлар: Онкология, кимётерапия, саратон, гипотироидизм, тиротоксикоз, гипертироидизм, фолликула, териоцит, гармон, строма, паренхима.