ЎСИБ БОРУВЧИ МИОПИЯЛАРДА КСЕНОТРАНСПЛАНТАЦИЯ ОПЕРАЦИЯСИДАН ОЛДИН ВА СЎНГ РЕФРАКЦИЯДАГИ ВА КЎЗ ЁШИ КРИСТАЛОГРАФИЯСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Abstract
Аннотация. Долзарблиги. Хозирги вақтда келиб ўсиб борувчи миопияларнинг патогенезида кўз олмаси деформацияси кўпроқ кузатилаётганлиги, хамда олдинги ва орқа ўлчамининг катталашуви натижалари сабаб касалликни клиник белгилари жадаллик билан намоён бўлишига олиб келмоқда. Клиник белгиларнинг бундай ўзгаришини рефрация ўсиши ва кўз ёши кристаллографиядаги динамик жараёнларни текшириш ёрдамида бахоланади. Калит сўзлар: миопия, ксенотрансплантация, кўз ёш кристаллограммаси. Тадқиқотнинг мақсади. Ўсиб борувчи миопияларда ксенотрансплантация операциясидан олдин ва сўнг рефракциядаги ва кўз ёши кристалографиясидаги ўзгаришларни клиник бахолашни ўрганиш. Материал ва тадқиқот усуллари. Клиник кузатувларга ва тадқиқотлар 12 ёшдан 45 ёшгача бўлган стационар ва амбулатор қабулда бўлган 15 та назорат гурухига амалий соғлом кўзларда ва асосий гурухни ўсиб борувчи миопиянинг турли даражадаги 55 та беморларда олиб борилди. Барча тадқиқот олиб борилаётганларда стандарт ва махсус офтальмологик текширувлар олиб борилди. Умумофтальмологик текширувлардан визиометрия, авторефрактометрия, тонометрия, периметрия, А-В -скан, ОКТ текширувлари ўтказилди. Махсус текширув усулларидан кўз олмаси томирлар доплерография усули, кўз ёшининг кристалографияси каби текширувлар амалга оширилди. Текширув натижалари. Консерватив ва оператив даволанган беморлар 1 йил давомида кузатилганда, консерватив даволанган беморларда рефракциянинг ўсиши -1.5 Д дан -2.0 Д гача ўсди, кўриш функциялари хам пасайиб борди. Ксенотрансплантация рперацияси қилинган беморларда рефракция -1.5д дан -3.0 Д гача пасайди ва кўриш функциялари хам яхшиланди. Кўз ёш кристаллограммасида бошланғич ва 1 йилдан сўнг кузатганимизда назорат гурухларида қор парчаларига ўхшаш бирламчи ва иккиламчи шохлари бор, ораларида бўш жойлари оз миқдорда кўринади. Операциядан олдин вав 1 йилдан сўнги беморларда олдинги холатларда эса бу белгилар ўзгармасдан сақланиб қолган. Хулоса. Ўсиб борувчи миопияларда ксенотрансплантация операциясидан 1 йилдан сўнг рефрация барқарорлашиш кузатилган бўлса, кўз ёши кристалограммасида шохларнинг жойлашиш тартиблари тўғри шаклланиб , колонияларни ҳосил қилиб, папоратниклар шакли ижобий томонга ўзгариши аниқланди.
Not yet translated