Skip to main content
Article

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРДА МЕТАСТАЗЛАНИШНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА ЛОКАЛИЗАЦИЯСИ (КЛИНИК ТАҲЛИЛ).

Ботир ОтахоновУрганч давлат тиббиёт институти. ХДЖ, травматология ва ортопедия кафедраси доценти, т.ф.н
ABI

Abstract

Онкологик касалликлар бутун дунёда ўлим сабаблари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда, бунда касалликнинг нохуш натижаси кўп ҳолларда метастатик жараённинг ривожланиши билан боғлиқ. Шу боис метастазланишнинг ҳудудий хусусиятларини ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти клиник материаллари асосида ўсмали касалликларда метастазларнинг тарқалиши ва локализациясини таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқот доирасида Хоразм вилояти тиббиёт муассасаларида кузатувда бўлган 744 нафар онкологик беморнинг клиник маълумотлари ретроспектив усулда ўрганилди. Метастазларнинг учраш частотаси, уларнинг локализацияси, шунингдек беморларнинг ёш ва жинс бўйича тақсимоти баҳоланди. Олинган маълумотларга статистик ишлов Microsoft Excel дастури ёрдамида амалга оширилди, натижаларнинг ишончлилиги p<0,05 даражада баҳоланди. Натижаларга кўра, метастатик жараён 245 нафар беморда аниқланиб, бу умумий текширилганлар сонининг 32,9 % ни ташкил этди. Метастазларнинг энг кўп учраган локализациялари суяк тўқимаси (33,1 %), ўпкалар (29,0 %) ва жигар (19,2 %) эканлиги аниқланди. Айрим ҳолларда оғир клиник кечиш билан тавсифланувчи кўп сонли метастазланиш кузатилди.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references