Skip to main content
Article

рақамли трансформация ва инновацион ёндашувлар

ABI

Abstract

Ушбу мақола иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари ихтисослигининг ролини ўрганиб чиқади. Рақамли трансформация, бизнес-процессларни автоматизация қилиш, молиявий барқарорлик ва шаффофликни таъминловчи замонавий дастурлар орқали иқтисодий самарадорликни ошириш масалалари кўриб чиқилган. Автоматизация қўл меҳнатини камайтириб, инсон хатоларини 25–90% га пасайтиради ва ишлаб чиқариш самарадорлигини 20–30% га оширади. ERP тизимларини жорий этишдаги хавфлар (лойиҳаларнинг 68–73% и мақсадга эришмайди, бюджет 189–215% га ошади) ва амалий мисоллар (MillerCoors, Revlon ва бошқалар) келтирилган. “Digital Uzbekistan – 2030” стратегияси доирасида Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ЯИМга 2,1% ҳиссаси, хизматлар ҳажмининг 24,6% ўсиши (32,2 трлн сўмгача) таъкидланган. Ихтисослик мутахассисларни тайёрлаш, инновацион ёндашувлар ва ривожланган давлатлар (АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея) тажрибасини ўрганиш орқали мамлакат иқтисодиётининг рақамли келажагини шакллантиришга хизмат қилади. Таклифлар: кадрлар тайёрлашни кучайтириш, AI ва робототехникага инвестицияларни ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references