ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ СТРАТЕГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Abstract
Мазкур мақолада ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини самарали бошқаришда рақамли трансформация стратегияларини жорий этиш механизмларининг назарий ва амалий жиҳатлари комплекс равишда тадқиқ этилган. Глобаллашув ва рақамли иқтисодиёт шароитида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, бошқарув тизимларини автоматлаштириш ҳамда маълумотларга асосланган қарор қабул қилиш механизмларини шакллантириш долзарб вазифага айланмоқда. Тадқиқот давомида рақамли трансформациянинг асосий босқичлари, стратегик режалаштириш тамойиллари, бизнес-жараёнларни реинжиниринг қилиш ёндашувлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ишлаб чиқариш бошқарувидаги ўрни таҳлил қилинди. Мақолада ишлаб чиқариш корхоналарида рақамли трансформацияни босқичма-босқич амалга оширишнинг концептуал модели ишлаб чиқилган бўлиб, у стратегик бошқарув, ташкилий тузилма ва технологик инфратузилма интеграциясига асосланади.
Not yet translated