АРПАНИ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ЮҚОРИ БЎЛГАН НАВ ВА ГЕНОТИПЛАРИНИ ТАНЛАШ
Abstract
УЎК: 633.161-633.162;631.527.4 АРПАНИ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ЮҚОРИ БЎЛГАН НАВ ВА ГЕНОТИПЛАРИНИ ТАНЛАШ 1Акбаров Акрамжон Қаҳрамонович 2Қуйлиев Нурислом Даврон ўғли 1таянч докторант, Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот иститути 2Қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим, Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот иститути Тел: +998973145648 e-mail: [email protected] https://doi.org/10.5281/zenodo.19233764 Аннотация: Ушбу мақолада Қашқадарё вилояти иқлим шароитида етиштирилган арпанинг 20 та нав ва генотипларида дон сифати кўрсаткичлари ўрганилди. Тадқиқот давомида арпанинг 1000 дона дон вазни, дон натураси ва дон оқсили каби муҳим сифат белгилари таҳлил қилинди. Тадқиқот объекти сифатида 3 та андоза “Воха”, “Қизилқўрғон” ва “Ихтиёр” навлари ва 17 та тизмалар олинди. Тадқиқотда натижалар асосида нав ва генотипларнинг маҳсулдорлик ва дон сифати бўйича фарқлари аниқланиб, ҳудуд шароитига мос ва истиқболли намуналар танлаб олинди, яний 1000 дона дон вазни ва оқсил миқдори бўйича KR19_SEL50-26, KR17BRaqYT-P-29 (Осиё), KR18_IBYT-1, Kr_Арпа_2016-4_(Султон), KR18_IBYT-3 ва KR19_SEL50-23 генотиплари андоза навларда юқори эканлиги тахлиллар натижасида аниқланди. Тадқиқот натижалари арпа селекцияси ва юқори сифатли дон етиштиришда илмий асос сифатида хизмат қилади. Калит сўзлар: Арпа, нав, тизма, 1000 дона дон, оқсил, натура, танлаш, бошланғич ашё.
Not yet translated