Қадимги Римда фуқаролик суд ҳужжатларини апелляция тартибида текшириш институтининг ривожланиш тенденциялари
Abstract
Ушбу мақолада Қадимги Римда фуқаролик суд ҳужжатларини апелляция тартибида текшириш институтининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган. Муаллиф апелляция институтининг пайдо бўлиши давлатчилик, марказлашган ҳокимият ва суд тизимининг иерархик ривожланиши билан узвий боғлиқ эканини ёритади. Мақолада Рим фуқаролик процессидаги легисакцион, формуляр ва экстраординар жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари, дастлаб суд қарорларининг шикоят қилинмаслиги, кейинчалик эса restitutio in integrum supplicatio ва appellatio каби шакллар орқали қарорларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари шакллангани илмий жиҳатдан асосланган. Шунингдек, экстраординар процесс даврида апелляция институтининг мустақил ҳуқуқий восита сифатида қарор топиши, унинг ташкилий-ҳуқуқий белгилари, шикоят бериш муддатлари, апелляциянинг ижрони тўхтатувчи таъсири ва юқори инстанция судининг ишни янгидан кўриб чиқиш ваколатлари ёритилган.Мақолада Рим ҳуқуқида апелляция институтининг шаклланиши кейинги даврфуқаролик процессуал ҳуқуқи тараққиёти учун муҳим тарихий ва назарий асос бўлиб хизмат қилгани ҳақида хулоса чиқарилган.
Not yet translated