Skip to main content
Article

ЎСМИР ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА ОИЛАВИЙ ХИЛОМИКРОНЕМИЯ СИНДРОМИ ОҒИР КЕЧИШИДА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ

Ғайрат АхмедовЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилоят филияли. ШифокорАкбаршох ҚурбондурдиевЎзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Урганч Давлат тиббиёт институти. ТалабаАдхам ХусаиновЎзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Урганч туман тиббиёт бирлашмаси. ШифокорНасиба Ачиловна АхмедоваЎзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Урганч шахар Мед комплекс хусусий клиникаси. Шифокор
ABI

Abstract

Оилавий хиломикронемия синдроми(ОХС)- кам учрайдиган, аутосом - рецессив йул билан ўтувчи липид алмашинуви бузилиши бўлиб, липопротеинлипаза тизими фаолиятининг етишмовчилиги билан характерланади. Ушбу касаллик ўсмир ёшидаги болаларда оғир клиник кўринишлар, жумладан, юқори даражадаги гипертриглицеридемия, такрорланувчи ўткир панкреатит, гепатоспленомегалия ва метаболик бузилишлар билан кечиши мумкин. Баъзи беморларда қандли диабет I ва II типи ҳам кузатилиши мумкин, бу эса гипертриглицеридемиянинг оғирлашишига олиб келади. ОХСнинг оғир шаклларида бемор ҳаёт учун ҳавфли ҳолатлар юзага келади ва ўз вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб этади. Гипертриглицеридемияни тезрок пасайтириш ва асоратларни олдини олиш мақсадида плазмафарез қўлланилиши мумкин. Ушбу мақолада ўсмир ёшидаги болаларда оилавий хиломикронемия синдромининг оғир кечишида клиник белгилар, диагностика усуллари ҳамда шошилинч тиббий ёрдам ва плазмафарез орқали даволаш стратегиялари атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, асоратларни олдини олиш ва бемор аҳволини барқарорлаштиришга қаратилган даволаш тактикалари ёритилган. Мақолада шифокорлар учун клиник амалиётда мухим бўлган амалий тавсиялар келтирилган

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references