Skip to main content
Article

РАҚАМЛАШГАН ДУНЁДА ИЖТИМОИЙ ОНГНИНГ ЎЗГАРИШИ

Алимухамедова Н.Я.фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
ABI

Abstract

Мақолада рақамлашган жамиятда ижтимоий муносабатлар, иқтисодиёт, маданият, яъни ижтимоий хаётнинг барча соҳалари, шу билан бирга замонавий инсон онги ўзгариб бораётгани кўриб чиқилган. Маълумот узатиш ва билимлар алмашинувининг юқори тезлиги, ўзаро алоқалар ва касбий фаолиятнинг янги форматларини шаклланиши, ҳақиқий ва виртуал шахслар ўртасидаги чегаралар аста-секин шаффофлашиб бориши, бу ўз-ўзини англаш, шахслараро муносабатлар ва ҳаётий қадриятлар ҳақидаги анъанавий ғояларни ўзгариши, ҳамда воқеликни идрок этишга таъсир қилиши кўриб чиқилган. Key words: information society, postmodernism, digital technologies, Internet, transformation, identification, identity, values. Ахборот эркинлиги, телекоммуникация ва юқори технологияларга асосланган рақамлашган жамиятда ижтимоий муносабатлар, иқтисодиёт, маданият, яъни ижтимоий хаётнинг барча соҳалари ўзгаришга учради. Шу билан бирга сунъий интеллект ривожланиб бораётган бир даврда ижтимоий муносабатлар шакллари, вақт ва маконни идрок этиш ўзгариб, инсон тафаккури, умуман олганда жамоа онгининг трансформацияси масаласи кун тартибига қўйилмоқда. Маълумот узатиш ва билим алмашинувининг юқори тезлиги, ўзаро алоқалар ва касбий фаолиятнинг янги форматларини шаклланиши, кўплаб тармоқ идентификаторларининг пайдо бўлишига олиб келди. Бу жараёнлар эса атрофдаги воқеликни идрок этишга таъсир қилмоқда. Бугун ҳақиқий ва виртуал шахслар ўртасидаги чегаралар аста-секин шаффофлашиб бормоқда, бу эса ўз-ўзини англаш, шахслараро муносабатлар ва ҳаётий қадриятлар ҳақидаги анъанавий ғояларни ўзгартиришига олиб келяпти.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references