Skip to main content
Article

БИР АКТЁРЛИ СПЕКТАКЛЛАРДА РЕЖИССЁР ЕЧИМЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

ABI

Abstract

Мазкур мақолада бир актёрли спектаклларда режиссёр ечимларининг бадиий ва психологик аҳамияти таҳлил қилинган. Моноспектакль жанрининг ўзига хос хусусиятлари, саҳна макони, ёруғлик, пауза, ритм ва актёр пластикасининг спектакл таъсирчанлигини оширишдаги ўрни ёритилган. Шунингдек, режиссёр ва актёр ўртасидаги ижодий ҳамкорлик, замонавий театр жараёнида моноспектакл жанрининг ривожланиш тенденциялари ҳам кўриб чиқилган. Тадқиқот натижасида бир актёрли спектаклларда режиссёрнинг ижодий ечимлари томошабин билан кучли эмоционал ва психологик алоқа ўрнатишда муҳим омил эканлиги асослаб берилган. Калт сўзлар: Mоноспектакль, режиссура, актёрлик маҳорати, саҳна ечими, психологик театр, драматизм, саҳна ритми, театр санъати. Key words: Monospectacle, directing, acting skills, stage solution, psychological theater, dramatization, stage rhythm, theatrical art. Кириш. Театр санъати инсоният маънавий ҳаётининг муҳим қисми ҳисобланади. У инсон қалби, руҳияти ва жамиятдаги муаммоларни бадиий образлар орқали ифода этади. Замонавий театр жараёнида турли шакл ва услублар пайдо бўлиб, улар орасида бир актёрли спектакллар алоҳида ўрин эгалламоқда. Бундай спектаклларда саҳнада фақат битта ижрочи қатнашади ва бутун драматик юк унинг ижроси орқали очиб берилади. Шу сабабли режиссёрнинг саҳнавий ечимлари спектакл муваффақиятида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Моносспектакль жанри ташқи жиҳатдан содда кўринса-да, уни саҳналаштириш жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Оддий спектаклларда драматик ҳаракат бир нечта персонажлар орқали ривожланса, моноспектаклда барча воқеа ва кечинмалар ягона актёр орқали намоён бўлади. Бу эса режиссёрдан юқори даражадаги бадиий тафаккур, психологик сезгирлик ва саҳна қонуниятларини чуқур билишни талаб қилади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references