Skip to main content
Article

КИНО САНЪАТИНИНГ ЁШЛАР ТАНҚИДИЙ ВА ИЖОДИЙ ФИКРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ

ABI

Abstract

Ушбу мақолада кино санъатининг ёшлар дунёқараши, танқидий нуқтаи назари ва креатив тафаккурини шакллантиришдаги ўрни таҳлил қилинади. Ўзбек ва қорақалпоқ кино санъати мисолида фильмларнинг мавзу йўналишлари, ижтимоий вазифаси ва педагогик таъсири ўрганилади. Тадқиқот кино санъатининг ёшлар онгига таъсири нафақат эстетик, балки ижтимоий-маданий ва тарбиявий аҳамиятга ҳам эга эканини кўрсатади. Таянч сўзлар: Кино санъати, танқидий фикрлаш, креатив фикрлаш, ёшлар, маданият, ўзбек кино санъати, қорақалпоқ кино санъати. Key words: Cinema, critical thinking, creative thinking, youth, culture, Uzbek cinema, Karakalpak cinema. Бугунги глобаллашув жараёнида ёшлар ахборот оқими, рақамли медиа ва визуал маданият таъсирида шаклланмоқда. Бу жараёнда кино санъати алоҳида ўрин тутади, чунки у нафақат кўнгилочар восита, балки ижтимоий онгни шакллантирувчи кучли маданий институт ҳисобланади. Кино орқали ёшлар ҳаётий воқеаларни образлар, конфликтлар ва драматик сюжетлар орқали идрок этади. Бу эса уларнинг воқеаларни таҳлил қилиш, сабаб-оқибат боғлиқлигини англаш ва мустақил хулоса чиқариш қобилиятини ривожлантиради. Шу нуқтаи назардан, ўзбек ва қорақалпоқ кино санъатининг ёшлар тафаккурига таъсирини ўрганиш долзарб илмий муаммо ҳисобланади. Кино санъати бугунги кунда ёшлар онгини шакллантирувчи энг кучли визуал воситалардан биридир. Интернет ва рақамли платформаларнинг ривожланиши натижасида кино маҳсулотлари тез тарқалмоқда ва кенг аудиторияни қамраб олмоқда. Шу билан бирга, фильмларнинг мазмуни ёшлар онгига бевосита таъсир қилади: улар орқали қадриятлар, ижтимоий қарашлар ва ҳаётга муносабат шаклланади. Шу боис кино санъатининг тарбиявий, психологик ва маданий жиҳатларини илмий таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эга.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references