Кириш сўзи
Аннотация
Ҳурматли “Қон айланиш касалликлари” илмийжурнали ўқувчилари ва жамоаси!Қон айланиш тизими касалликларитиббиётнинг энг мураккаб ва ҳал қилувчийўналишларидан бири ҳисобланиб, бу соҳадагитадқиқотлар инсон саломатлиги ва умр кўришдавомийлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.Юрак-қон томир касалликлари, хусусан,ишемик юрак хасталиги, инсульт, гипертензия ваатеросклероз жаҳонда ўлим ва ногиронликнингасосий сабаблари сифатида қолмоқда. Бу кабикасалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлашва самарали даволаш учун илмий изланишлар,биомаркерларнинг қўлланилиши ва инвазив бўлмагандиагностика усуллари каби янги технологияларниривожлантириш талаб этилади.Шу боис, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотлар нафақат касалликларнинг патогенези ваклиник кўринишларини яхшироқ тушуниш, балки уларни олдини олиш, аниқлаш ва самаралидаволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш учун ҳам муҳимдир.Шу жиҳатдан, “Қон айланиш касалликлари” илмий журналида нашр этилаётганмақолалар соҳадаги замонавий ютуқларнинг кенг кўламли манбасини таъминлайди.Олий таълим тизимининг ривожланиши тиббиёт соҳасидаги илмий изланишларнингсифатини ошириш ва амалий тиббиётни янги ютуқлар билан бойитишда муҳим ўрин тутади.Мамлакатимизда олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини такомиллаштиришгақаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида тиббиёт йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш вауларнинг малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Замонавий лабораториялар,илмий-тадқиқот марказлари ва илғор таълим дастурлари ташкил этилиб, ёш олимлар ваталабалар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида давлат томонидан қатор ислоҳотларамалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги “ЎзбекистонРеспубликаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослашган тиббий ёрдамни янадаривожлантириш чоралари тўғрисида” ижросини таъминлаш, ҳамда қон айланиш тизимихасталикларини бартараф этиш ва камайтириш, касаллик профилактикасини амалга оширишмақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 3 йил давомийликка эгабўлган Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 6 миллиард сўмдан ортиқ миқдордагрант маблағлари ажратилган.Бажарилган амалий лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси аҳолисиўртасида қон айланиш тизими хасталикларини олдини олиш, малакали даволаш ҳамда аҳолиўртасида соғлом турмуш тарзини амалга оширишдир.Грантга жалб этилган Тошкен тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари ваЎзбекистон Фанлар академиясининг юқори малакали олимлари томонидан бу борада талайишлар амалга оширилмоқда.Ушбу илмий журналда эълон қилинаётган мақолалар мамлакатимиз шифокорлари ваолимлари учун қон айланиш тизими касалликлари бўйича замонавий диагностика,инновацион терапевтик ёндашувлар ва интервенцион амалиётлар ҳақида қимматлимаълумотлар тақдим этади. Шунингдек, журнал саҳифаларида чоп этилаётган тадқиқотларқон айланиш касалликларига оид патофизиологик механизмлар, биомаркерлар ва генетиктадқиқотлар натижалари асосида янгича даволаш усулларини ривожлантиришгакўмаклашади. Шу муносабат билан, олий таълим ва тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида илмий тадқиқотларни рағбатлантириш, ёш мутахассисларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва соҳадаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ишлар давом эттирилади.Барча муаллифларга илмий фаолиятда улкан ютуқлар тилайман. Умид қиламанки, журналдаги материаллар нафақат олимлар ва тадқиқотчилар учун, балки амалиётчи шифокорлар учун ҳам муҳим амалий қўлланма сифатида хизмат қилишига ишонамиз.Ҳурмат билан,
Перевод пока недоступен