ЎЗБЕК ТИЛИДА ЛИНГВОТАЪЛИМШУНОСЛИК ТЕРМИНОЛОГИК БИРЛИКЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИДАГИ АСОСИЙ МАНБАЛАР
Аннотация
Мақола тадқиқ этилаётган мавзуга доир долзарб масаланинг моҳиятини ўзбек тилининг терминология тизими билан боғлиқ ҳолда ёритиб беришдан иборат. Лингвотаълимшунослик терминологиясининг шаклланиш ва тадрижий ривожланиш босқичлари тил тараққиётининг тарихий тадрижийлик нуқтаи назаридан инглизтили ҳамда ўзбек тили материаллари асосида таҳлил этилди. Терминология амалиёти тажрибасидан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки, лингвотаълимшунослик соҳасига доир терминологик бирликларни англатувчи тушунчалар миллий-маданий қарашлари турлича бўлган мазкур соҳа мутахассислари томонидан ўзаро муштаракликда воқе бўлмаслиги ва турлича талқин этилиши аниқланди. Мазкур тадқиқотнинг мақсади ўзбекча лингвотаълимшунослик терминологик бирликларининг шаклланишидаги асосий омиллар, терминлар манбаи, терминларни шакллантиришдаги ички ва ташқи имкониятлар, турли ижтимоий-маданий конткстларда соҳа терминларининг қўлланилиши ва интерференция ҳодисасини терминологик бирликлар мисолида қиёсий таҳлил этишдан иборат. Лингвотаълимшуносликнинг дидактика, методика, тилшунослик, педагогика, психология психолингвистика ва лингвомаданиятшунослик каби фанлари билан ўзаро алоқадорлиги унинг чет тилларни ўргатишда асосий лингвистик замин эканлиги ҳақида тасаввур беради. Тил таълими назариясига оид долзарб муаммоларни ўрганувчи лингвотаълимшунослик фанининг тушунчалари мажмуини ифодаловчи терминлар соҳа мутахассислари томонидан, асосан, хорижда ва юртимизда битилган турли дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий адабиётларда ишлатилмоқда. Ушбу жараённи ўзбек тили мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ҳақиқатан, ҳозирги кунда лингвотаълимшуносликнинг тушунчаларини янги талқинда тавсифловчи миллий ткрминология тизими шаклланмоқда.