Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ҚАДИМГИ ТУРКИЙ МАҚОЛЛАРДА ТАЗОД ВА АЛЛИТЕРАЦИЯНИНГ ЎРНИ

Ikboljon MIRZAALIYEVTashkent State Institute of Oriental Studies
ABI

Аннотация

Халқ оғзаки ижоди намуналарини тилшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиш тилимиз тарихи учун аҳамиятлидир. Бунда фольклор намуналарининг вақт ўтиши билан бирга қандай шаклда ўзгарганини, уларда тил ҳодисаларининг қўлланиши билан боғлиқ кўплаб масалаларга ойдинлик киритиш мумкин. Ўзбек халқ мақолларининг илк ёзма шакли XI асрнинг қомусий олими Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асарида келтирилган. Муаллиф ўз асарига ўз даврида маълум бўлган 300 га яқин мақолларни киритган. Улар 15 дан ортиқ тематик гуруҳга мансуб бўлиб, ҳаётнинг турли дамларида қўлланилади. Ҳозирги кунга қадар ўзбек халқ мақоллари тилшунослик жиҳатидан ўрганилган. Ушбу мавзуда диссертациялар ҳам ёқланган. Ушбу тадқиқотларда ҳозирги ўзбек халқ мақоллари таҳлилга тортилган. Аммо қадимги туркий мақоллар тадқиқот доирасига кам тортилган. Мазкур мақолада Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асарида келтирилган мақолларда қўлланган тазод ҳамда аллитерация тўғрисида гап боради. Маълумки, мақолларда бирор мазмунни ифодалаш учун турли усуллардан фойдаланилади. Шулардан бири икки ҳодисани бир-бирига чоғиштириш ҳисобланади. Айни солиштиришда мақолдан айтилаётган мақсад тушунилади. Бу усул қадимги туркий мақолларнинг аксарида қўлланган. Бунга қўшимча равишда, қадимги туркий мақолларда товушларнинг уйғунлиги ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки мақолларни ўқувчининг онгида яхши сақланиб қолишида товушларнинг маълум тартибда келиши, мусиқийлик муҳимдир. Чунки мақол айтилаётганда ритм ва оҳанг бўлиши керак. У ҳам худди шеърга ўхшаб эсда қолиши лозим. Мазкур тил ҳодисаларининг мақол услуби, мазмуни ва шаклига таъсири очиб берилган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0