Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ҚЎШМА ОТЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИНИНГ ИЗОМОРФИК ВА АЛЛОМОРФИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Nargiza YULDASHEVAUzbekistan State World Languages University
ABI

Аннотация

Мақолада инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма отлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Инглиз ва ўзбек тилларида қўшма отларнинг хусусиятлари, жумладан, уларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатлари тадқиқ этилган. Хусусан, уларни шакллантирувчи омиллар очиб берилган. Тилшуносликда қўшма отлар муаммоси кўплаб тилшунос олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, қўшма сўзларни сўз бирикмасидан фарқловчи белги-хусусиятлар қатъий белгиланмаган. Тил луғат бойлигида алоҳида ўринга эга бўлган қўшма сўз аслида воқеликда содир бўлаётган ҳодисалар, мавжуд предметлар тўғрисидаги тушунчаларни оддий йўсинда аташнинг қулай усулидир. Қўшма сўзни сўз бирикмасидан фарқловчи асосий белгилар мавжуд бўлиб, улар мазкур мақолада асослаб берилган. Қўшма сўзларга тегишли бўлган яна бир хусусият улардаги идиоматикликдир. Қўшма сўзларнинг идиомалашиш сабаблари жадвал асосида тушунтирилиб, изоҳланган. Қўшма сўзларнинг функционал семантикаси масаласи хақида кўп тилшунослар ўз фикр муносабатларини билдирган ва мақолада уларнинг фикрлари таҳлилга тортилган ҳолда хулосалар чиқарилган. Бундан ташқари, мақолада ясама сўзлар хақида ҳам фикр юритилган. Ясама қўшма сўзлар умумий қўшма сўзлар таркибидан ажралиб чиққан сўзлар бўлиб, ўзларининг баъзи бир хусусиятлари билан содда қўшма сўзлардан фарқ қилади. Ясама қўшма сўзлар содда қўшма сўзлардан энг аввало ўзларининг ясалиш усуллари билан фарқланиши асосланган. Бироқ хеч қайси белги-хусусият қўшма сўзлар табиатини белгилашда етакчи омил бўлмаслиги илмий мисоллар билан кўрсатиб берилган.

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0