ФРАНЦУЗЧА ОНОМАТОПИК ФЕЪЛЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИБОРАЛАРДА ИНСОН РУҲИЯТИ ТАСВИРИ
Аннотация
Мазкур мақолада француз тилидаги ономатопик феъллар орқали ҳосил бўлган фразеологик бирликларнинг инсон руҳиятига хос ички кечинмаларни ифодалаш усуллари борасида фикр юритилган. Шунингдек, инсон ҳис-туйғуларини ифодаловчи руҳий вазиятлар тасвирини акс эттирувчи бундай ибораларнинг семантик майдони, уларнинг пайдо бўлиш характери, давомийлик даражаси, нутқда қўлланиш ҳоллари ҳамда ўзига хос маъно оттенкалари француз тилидаги турли хил ономатопик феъллар мисолида таҳлил қилинди. Хусусан, уларнинг таркибий элементлари ўртасидаги турлича семантик муносабатлар инсонларга хос ҳар қандай ички кечинмалар асосида пайдо бўладиган ғазаб, жаҳл, қўрқув, қувонч, завқ каби руҳий жараёнларни акс эттириши кўрсатиб ўтилди. Бунинг асосида турли хил ҳайвон ва қушларнинг товушларига тақлид қилиш асосида ясалган ономатопик феъллар фразеологик бирликлар ясаш жараёнида сермаҳсул манбалардан бири эканлигига ҳамда ушбу ҳолат француз фразеологиясида кенг тарқалган образли ўхшатиш орқали амалга ошиши ва унда асосий ўхшатиш эталони муҳим аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ушбу мақолада инсон ички кечинмаларининг ўзига хос ифода шаклларини фарқловчи лисоний белгиларни қидириш ва уларни тизимлаштириш француз фразеологиясида ўзига хос аҳамият касб этиши кўрсатиб ўтилди.
Перевод пока недоступен