ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИНИ ФРАНЦУЗ ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛИШНИНГ МИЛЛИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация
Мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият берилган. Унда миллийликни ифодаловчи ўзбек халқ мақолларининг ғоявий мазмун нуқтаи назаридан хилма-хил мавзуларни ифодалаши ва бундай мавзулар замирида мақоллар ўзига хос турли хил миллий лексикага эга эканлиги эътиборга олинган. Бинобарин, ҳар бир миллат мақолларига хос миллий лексика уларнинг бутун маъно ва мазмунини очиб беришга ёрдам беради. Шунингдек, мақолларга хос тугалланган фикр ифодасини тасвирлаш ҳам таржима жараёнида муҳимлиги таъкидланган. Бундан ташқари, ўзбек халқ мақолларининг аксариятини сўзма-сўз таржима қилиб бўлмаслиги, муқобили мавжуд бўлмаган сўзлар ўрнига эса маънодош бўлган лексик бирликлардан фойдаланиш усули ҳам таҳлил қилинган. Шу билан бирга, уларни таржима қилишда ҳар бир мамлакатнинг миллий урф-одатлари, маънавият ва маданияти, турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш лозимлиги муҳокама қилинган
Перевод пока недоступен