“МИФТАҲУ-Л-УЛУМ” АСАРИДАГИ فعال [faāli] МОРФОЛОГИК ҚОЛИПИНИНГ ЎЗГАЧАЛИКЛАРИ ҲАҚИДА
Аннотация
Ушбу мақолада ХII асрнинг машҳур тилшуносларидан бири, жаҳон илм хазинасига муносиб ҳисса қўшган Абу Яъқуб Саккокийнинг “Мифтаҳу-л-улум” асаридаги فعال [fаāli] қолипи ҳақидаги илмий-назарий қарашлар таҳлил қилинган. Араб тили грамматикасида шу тилгагина хос бўлган тил ҳодисалар кўпчиликни ташкил қилади. Шундай хусусиятларни فعال [fаāli] қолипида ҳам кузатиш мумкин. Мазкур морфологик қолипда ясалувчи сўзлар исм ва феълнинг хусусиятларини қамраб олганлиги учун “ismi fe’l (اسم الفعل)” деб юритилади. Шакл ва маъно уйғунлигини бу қолипда акс этганлиги тилнинг семантик ва морфологик жиҳатдан бой эканлигини кўрсатиб келади. Қолган соҳа олимларининг қарашларидан фарқли равишда Саккокийнинг қарашлари илмий асосланганлиги билан ажралиб туради. Олим мазкур қолипдаги кам учрайдиган маъно хусусиятларни батафсил баён қилган. Ушбу маъно хусусиятларни соҳа манбаларининг кўпида учратиш қийин. Шунингдек, мақолада қолган тилшуносларнинг ҳам илмий қаршлари келтирилган.
Перевод пока недоступен