Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ЎЗБЕК ЭРТАКЛАРИ ДИСКУРСИДА ҒАРОЙИБОТЛАР ВОҚЕЛАНИШИНИНГ ЛИНГВОСЕМИОТИК ХУСУСИЯТЛАРИГА ОИД

Sadokat KUCHKOROVASamarkand State Institute of Foreign Languages
ABI

Аннотация

Халқ оғзаки ижоди маҳсули бўлмиш эртаклар XVI асрдан буён жаҳон, айниқса, Европа олимларининг тадқиқот объектига айланган. XVII–XVIII асрлар бутун Европада фольклоршунослар томонидан эртаклар йиғилган ва нашр қилинган давр ҳисобланса, XIX–XX асрларда эртак намуналарини структур жиҳатдан ўрганишда турли ёндашувлар юзага келди. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида психологларнинг тадқиқот объектига айланган эртаклар орқали болалар руҳиятини ўрганиш ва у билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича изланишлар олиб борилди. Ўзбек фольклоршунослигида эртаклар тадқиқотига бўлган қизиқиш ХХ аср бошларида юзага келди. Ўзбек фольклоршунослар олимлари ҳам ўзбек халқ эртаклари таҳлили, хусусан, уларнинг сюжет, версия ва вариантлари, тарихий асослари ва поэтикаси бўйича илмий изланишлар олиб борганлар. ХХ асрнинг охирги чорагида пайдо бўлган когнитив тилшуносликнинг ўрганиш объектига айланган эртак матнларига лингвомаданий ёндашув орқали мурожаат қилинди. Ушбу мақолада ҳар бир халқнинг қарашлари, хулқ атвори ва удумлари жам бўлганлиги боис миллий қадриятларни акс эттирувчи эртак дискурси ва унинг ўзига хос хусусиятлари, халқ онгида ғаройибот категориясининг шаклланиши ва унинг тилда ифодаланиши ҳақида сўз боради. Лингвосемиотик ёндашув орқали ўзбек халқ эртаклари дискурсида ғаройиботларнинг воқеланиши вербал, новербал ва аралаш белгилар, кодлар орқали намоён бўлиши, ушбу белгиларнинг лексик ва структур жиҳатдан акс этиши таҳлил қилинди.

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0