Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

Туркий халқларнинг тотемистик ва этномифологик қарашларида бўри тимсоли

Умурзоқ Алибековкатта ўқитувчи, Гулистон давлат университети, Гулистон, ЎзбекистонАзиза Умарова
ABI

Аннотация

Тотемизм негизида инсоннинг ҳайвондан, ўсимликдан ёки жонсиз нарсадан тарқалганлигига ишониш ётади. Туркий тилли халқларда ҳайвонларга сиғиниш этноснинг шаклланиши ва ривожланишининг илк босқичларида шаклланган. Ишимизнинг мақсади Олтой, Ёқутистон, Хакассия, Бошқирдистон, Кавказ, Марказий Осиёдаги туркий халқларнинг, ҳамда мўғуллар, хазарлар ва хитойликларнинг тотемистик ва мифологик қарашларида бўрининг тимсоли қандай ўрин эгаллаётганини кўрсатишдан иборат. Мазкур муаммо Н.Я.Бичурин, Л.Гумилёв, Ф.Урманчеев, С.Плетнёва, А.Абдураҳмонов, Л.Текеева каби олимлар томонидан тадқиқ қилинди. Мақолада туркий халқлар этномаданиятида бўрига бўлган муносабат кўриб чиқилди. Туркий халқларнинг диний ва этномифологик қарашларида бўрини эъзозлаш, ҳамда у билан боғлиқ бўлган урф-одатлар ва маросимлар таҳлил қилинди.

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники