Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ҚОФИЯДОШ МАҚОЛЛАРДА МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ ТУШУНЧАЛАР УЙҒУНЛИГИ (француз ва ўзбек тиллари мисолида)

Toshkobil MUKUMOVSamarkand State Institute of Foreign LanguagesOzoda ISLАMOVASamarkand State Institute of Foreign Languages
ABI

Аннотация

Мақолада халқ донишмандлиги, маданияти, ижтимоий турмуш тарзини ўзида акс эттирган француз ва ўзбек халқи мақолларини қиёсан таҳлил қилиш орқали иккала ҳалқ маданиятидаги ўхшаш лингвомаданий хусусиятлар мавжудлиги борасида мулоҳаза юритилади. Хусусан, французча қофиядош мақолларни лингвомаданий жиҳатдан ўзбек тилидаги муқобиллари билан қиёсий ўрганиш натижасида умуминсоний қадриятлар иккала халқ маданияти ва ижтимоий турмуш тарзида бир хил тушунча ва қарашлар нуқтаи назаридан талқин қилиниши таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада бир қанча умуминсоний қадриятлардан қадр-қиммат, қўшничилик, дўстлик, вақт қадри ва самарадорлик каби эзгу тушунчалар икки хил маданият ва икки тил соҳиблари бўлмиш француз ва ўзбек халқи маданиятларида қофия ёки такрорийлик асосида ҳосил бўлган мақоллар орқали умумий ўхшаш тафаккур ва қарашлар замирида деярли бир хил шаклланганлиги аниқ мисоллар билан изоҳланган. Шу билан бирга, французча қофиядош мақолларни ўзбек тилидаги муқобиллари билан қиёслаш орқали иккала тилда ҳам мақоллар асосан, қофия ва такрорий элементлар асосида ўзига хос жозибадорлик, мазмунан теранлик ва нутқий равонлик касб этиши хусусида фикр юритилган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0