ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ВА ТУРК ШЕЪРИЯТИДА УСЛУБИЙ ҲАМОҲАНГЛИК
Аннотация
Мақолада ХХ аср шеърияти хусусан, замонавий ўзбек-турк шеъриятидаги услублар муштараклиги ўрганилган. Шеърият оламидаги ўхшаш мавзулар, тасвирлар, ифодалар йирик шоирлар ижоди мисолида тадқиқ этилган. Замонавий ўзбек ва турк шеъриятининг ёрқин “юлдуз”лари Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ва Меҳмет Акиф Эрсўй, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ва Зиё Гўкалп ижоди тасвир ва ифода йўсинига кўра қиёсланган. Жумладан, Чўлпоннинг “Гўзал” ва Эрсўйнинг “Фарида қиз”, Ойбекнинг “Ўзбекистон” ва Зиё Гўкалпнинг “Ватан” номли шеърлари муқояса қилинган. Ушбу мақоланинг мақсади бир асрда яшаб ижод қилган ўзбек ва турк шоирлари услубидаги ҳамоҳанглик, таъсир масаласи, фикрий ва ғоявий яқинликни кўрсатишдан иборат. Шу билан бирга ўзбек шеъриятининг турк тилига қилинган таржималари ва таҳлили ҳам эътибордан четда қолмаган.
Перевод пока недоступен