ТУРОННИНГ МАРКАЗИ БЎЛГАН ИККИДАРЁ ОРАЛИҒИДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИ
Аннотация
Ушбу мақолада пайғамбар Нуҳ алайҳиссаломнинг уч ўғли (Сом, Хом, Ёфас)дан тарқаган инсонлар, дунёнинг илк уч тили, Ёфас(Тур)нинг авлодлари ва турлар тўғрисида маълумотлар берилган. Шунингдек Буюк Турон, унинг маркази Туркистон, Туроннинг пойтахти Самарқандга тегишли фикрлар баён қилинган. Ўз навбатида Ўкуз ва Инжу Ўкуз дарёлари орасидаги ҳудуд, яъни Иккидарё оралиғи, шу ерда яшаган қабилалар, уларнинг умумий номига оид шарҳлар келтирилган. Шунингдек, ўкузбек ва ўзбек этнонимлари, туркий халқлар, туркий сулолаларни бошқарган уруғлар ва уларнинг келиб чиқишига алоқадор масалалар ёритилган. Буюк фалакшунос олим Али Қутчи, унинг ота уруғи ҳамда табақаси, қутчи қабиласи туркийларни озодликка олиб чиққан буюк Қутлуқ(Қут+луғ, Гудулу), яъни Элтариш хоқоннинг зурриёдлари эканлиги ҳақидаги изоҳлар берилди. Шу аснода туркийларнинг бошқа аслзода уруқ(уруғ)лари тўғрисидаги мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Нужум илмининг билимдони Алоуддин Абу-л-Ҳасан Али ибн Муҳаммад Самарқандий Қутжи(Қутчи)нинг ҳаёт йўли, илмий ишлари ва фаолиятига оид исботлар келтирилган. Самарқанд нужум мактабидаги илмий кашфиётлар учун муҳим бўлган кенглик нуқтасининг топилишига тегишли маълумотлар берилди. Мирзо Улуғбек бошчилигида тузилган “Зижи жадди Кўрагоний” юлдузлар жадвали ва унинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Шу фикрнинг давоми сифатида Али Қутчининг Самарқанд нужум мактаби топшириқларини ва давлат вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ҳамда унинг астрономия соҳасидаги жаҳоншумул хизматига хос фикрлар баён этилган. Шунингдек Али Қутчининг Самарқанд кутубхонасидаги ноёб китобларни яшириши билан боғлиқ қайдлар айтиб ўтилди. Якуний изоҳ сифатида Али Қутчининг Туркиядаги илмий фаолияти ва Самарқанд нужум мактабининг ютуқларидан Европа олимларини хабардор этганлиги ҳақидаги изоҳлар келтирилган.