Диалогик нутқда новербал воситаларнинг қўлланилишида маданий фарқлар
Гулрух ХасановаЎқитувчи, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд, Ўзбекистон
ABI
Аннотация
Инсонлар одатда ўзлари англамаган ҳолатда тана ҳаракатларини бажаришади. Новербал мулоқот кундалик ҳаёт тарзининг асосий кучи ҳисобланади. Новербал воситалар, чунончи, жилмайиш, бақириш, кўрсатиш, кўзларни ҳаракатлантириш бутун дунёдаги инсонлар томонидан ишлатилади ва тушунилади. Шунингдек, новербал воситалар турли маданиятларда бир-биридан фарқланиши мумкин, сабаби маданиятлар шакл-маъно, когнитив, тил ва мулоқотнинг прагматикаси жиҳатидан фарқ қилади. Ушбу мақолада новербал воситаларнинг барча халқлар учун умумий ва маданиятлараро фарқланиши хусусида олимларнинг мулоҳазалари, диалогик нутқда имо-ишораларнинг маданий фарқланиши ҳақида муҳокама қилинган.
Перевод пока недоступен
Темы
Идентификаторы
Цитирования и источники
Цитирований: 0Использованных источников: 10