Хива хони Муҳаммад Раҳимхон I нинг солиқ сиёсати
Аннотация
Ушбу мақола Хива хонлиги солиқ тизими тарихи ва ривожланиши ҳақида бўлиб, мақолада асосий эътибор Хива хони Муҳаммад Рахимхон I (1806-1825) давридаги солиқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида таҳлил қилинган. Шу билан биргаликда Хива хони Муҳаммад Рахимхон I давридаги Хива хонлигининг молиявий ҳолати, давлат хазинасининг аҳволи ҳамда солиқ тизимининг умумий ҳолати, аҳолидан йиғиб олинган солиқлар турлари, миқдори хусусида сўз юритилади. Шунингдек, Муҳаммад Рахимхон I даврида Хива хонлигига бўйсундирилган қорақалпоқлардан олинган солиқлар, уларнинг миқдори ҳамда солиқ ва бошқа тўловларнинг ошиб кетиши оқибатида аҳоли турмуш шароитларининг оғирлашуви тўғрисидаги маълумотлар ҳам ёритилган.
Перевод пока недоступен