Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

Таълимнинг тизимли таҳлили

Makhbuba Khotambekovna ErgashevaPhD, Самарқанд Давлат Университети, Самарқанд, Ўзбекистон
ABI

Аннотация

Бугун дунёда деярли барча соҳаларни билим ва ақл бошқармоқда. Бугун фан ва таълимда инсоният жуда илгарилаб кетди. Бугунги кунда ахборотлашган асрда интеллектуал касблар нуфузи тобора ортиб бормоқда. Инсонни бу салоҳиятга олиб келиш, унинг ақл имкониятларини рўёбга чиқариш таълим тизимининг энг муҳим вазифасидир. Ваҳоланки таълими тараққий этмаган мамлакатлар иқтисодиёти ҳам тараққий этмаганлигини бутун дунё мамлакатлари кўриб келяпти. Бугунги кунда замонавий таълим тизимини жорий этмасдан туриб, замон талабига мос кадрларни етиштириб бўлмайди. Синергетика методологияси тизимли ёндашув асосида айнан замонавий таълим учун асос бўла оладиган, интеграцион таълимни тарғиб этаётган муҳим йўналишдир. Мақолада тарғиб этилаётган замонавий таълимга тизимли ёндашув масаласи синергетик таълимнинг бир қисми сифатида фанлараро интеграцияни, танқидий ва мантиқий тафаккурни, доимо ривожланиб боришни, ўз устида тинимсиз ишлашни, таълим жараёнида турғунликка йўл қўйиб бўлмасликни исботлаб берадиган замонавий таълимга мос келадиган ёндашувдир.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0