Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseскороОткрытый API экосистемы
Латиница
Статья

Ўзбекистон ҚҚС механизмининг комплаенс ва маъмурчилик муаммолари

Азизжон Рахмоновкатта ўқитувчи, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти, Солиқ ва божхона-тариф сиёсатини такомиллаштириш лойиҳаси бўлим бошлиғи ўринбосари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, Тошкент, ЎзбекистонУмидбек Сафаровcолиқ маслаҳатчиси, “United tax advisors”, Тошкент, Ўзбекистон
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада ҚҚС механизми самарадорлигини баҳолаш ва уни ошириш йўлларига доир назарий адабиётлар шарҳи ёритилган. Шунингдек, мавжуд методологиялар асосида Ўзбекистон ҚҚС механизмининг самарадорлик даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган. ҚҚС механизмининг фискал салоҳияти С-самарадорлик кўрсаткичи орқали баҳоланди. Ушбу кўрсаткич ҳақиқий ҚҚС тушуми ва иқтисодиётдаги барча якуний истеъмол харажатларини ягона ставкада солиққа тортишни назарда тутувчи идеал солиқ механизми асосида йиғилиши мумкин бўлган ҚҚС ҳажми орасидаги фарқни баҳолашга асосланади. Таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистон ҚҚС механизми ўзининг идеал салоҳиятига нисбатан икки баравар самарасиз эканлиги аниқланди. ҚҚС механизми самарадорлигининг пастлиги асосан солиқ сиёсатидаги тафовут (турли хил имтиёз ва енгилликларнинг мавжудлиги) ва комплаенсдаги тафовут (солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш даражасининг пастлиги) каби иккита омилга боғлиқлиги аниқланди. Шунингдек, мақолада амалдаги Ўзбекистон ҚҚС механизми самарадорлик даражасини ошириш юзасидан хулосалар ва таклифлар шакллантирилган.

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Показатели — AkademScholar · Скоро