ТУРК ВА ЎЗБЕК ДРАМАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАДҚИҚИ
Аннотация
Мазкур мақолада турк ва ўзбек адабиётининг ёрқин намояндалари Ҳалдун Танер ва Асқад Мухтор, Ўлмас Умарбековнинг драматик асарлари қиёсий аспектда тадқиқ этилди. Драматургларнинг ижод йўли ҳақида ҳам қисқача маълумот берилди, уларнинг жанрдаги маҳорати асарлари таҳлилида очиб берилди. Ҳалдун Танернинг “Кун одами” (“Günün Adamı”), “Кўзларимни юмиб, вазифамни адо этаман” (“Gözlerimi Kaparım, Vazifemi Yaparım”), “Тегирмон ҳамон айланар эди” (“Ve Değirmen Dönerdi”), “Ташқаридагилар” (“Dışarıdakiler”) сингари драмалари Асқад Мухторнинг “Самандар”, Ўлмас Умарбековнинг “Суд” номли драмалари билан қиёсланиб, муштарак жиҳатлари умумлаштирилди. Драмалардаги образлар олами, персонажлар характеридаги хусусиятлар ва сюжет воқеаларидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ўрганилди. Мақолада ўзбек ва турк адабиётида акс этган турли мавзулар, кўтарилган ижтимоий муаммолар, инсон қалбидаги кечинмалар, халқ ҳаётидаги ижтимоий-маданий жараёнлар иккала миллатда ҳам муштараклиги таҳлил этилди. Чунки иккала халқ маданияти, санъати ва адабиёти бир-бирига яқинлиги билан ажралиб туради. Хусусан, драматик асарлардаги образлар ва сюжет тасвиридаги ўхшашлик ҳам бунинг яққол мисоли бўла олади. Таҳлилга тортилган драмалардаги қаҳрамонларнинг тақдири, ўй-фикрлари, вазият-ҳолатидаги умумийликлар қиёсланиши натижасида иккала халқ адабиётидаги муштарак жиҳатлар тадқиқ этилди
Перевод пока недоступен