Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

“ТАРИХИ РАШИДИЙ”ДА АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ ТАВСИФИ ВА ИРФОН ТАЛҚИНИ

Karomat MULLAKHODJAEVAAlisher Navoi Tashkent State Uzbek Language and Literature University
ABI

Аннотация

Шарқ маданияти тадрижий такомилини ўрганишда тарихий асарларнинг ўрни жуда муҳим. Бу туркум асарларда муайян мамлакат ёки минтақада рўй берган муҳим тарихий воқеалар – ижтимоий-сиёсий ҳаёт, жангу жадаллар, ҳукмдорларнинг ҳаёт йўли бевосита шу ерда яшаётган халқнинг ҳаёти, маданияти билан боғлаб тасвирланадаи. Бундай асарларда мамлакатнинг маънавий-маърифий ва маданий ҳаётида ўрин тутган йирик сиймолар – шахслар ҳаёти ҳақида маълумотлар муайян қимматга эга. Мазкур мақолада ўрганилаётган “Тарихий Рашидий” асарида унинг муаллифи Муҳаммад Ҳайдар мирзо қаламга олган давр маданий-маърифий ҳаётига оид воқеалар анча батафсил ва қизиқарли ифода этилганлиги жиҳатидан ҳам эътиборни тортади. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асаридан таъсирланган, унга эргашган Муҳаммад Ҳайдар мирзонинг “Тарихи Рашидий” асари XV аср охири XVI аср бошларида Хуросон ва Мовароуннаҳрда фаолият кўрсатган кўплаб шоир ва маданият арбобларининг ҳаёт йўлини аниқлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Жумладан, асарда Абдураҳмон Жомий ҳақидаги маълумотлар анча изчил ва батафсил қаламга олинганки, ундаги маълумотлар шоир биографиясини тиклашда муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин. Мақола муаллифи ана шу давр маданий ҳаётини мутафаккир шоир Абдураҳмон Жомий ҳаётига оид муҳим воқеалар тафсилотига уйғунлаштириб тасвирланиши билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0