Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ОНОМАСТИК БИРЛИКЛАРНИНГ БАЪЗИ ЛУҒАВИЙ ВА ГРАММАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Yashnarbek AVLAKULOVUzbekistan State World Languages University
ABI

Аннотация

Маълумки, ономастик бирликлар ўзбек тилининг луғавий бойлиги бўлганлиги учун бу тилнинг тузилиши, ясалиш қонуниятларига бўйсунади. Бу бирликларнинг тузилиш қолиплари, бир томондан, ономастик бирликлар учун асос бўлган апеллятивнинг хусусиятларига, иккинчи томондан, мазкур бирликларнинг ўзига хос хусусиятларига асосланади. Aпеллятив лексема ва сўз бирикмаларининг атоқли от вазифасига ўтиши — бир категориядан иккинчи категорияга ўтиши янги лексемалар ҳосил қилиш демакдир. Мана шу маънода оддий сўз — апеллятивларнинг исм вазифасига ўтиши билан ўзи аслида асос лексемага нисбатан янги сифат, янги вазифа касб этишидир. Чунки исм унга асос апеллятивдан фарқланади, унинг маъносида ҳам, тузилиши ва коммуникатив алоқа воситасига айланиш мақомида ҳам янги ўзгаришлар юз беради, исмда ижтимоий-расмий хусусиятлар, миллий-маданий, этнографик хилма-хил удум ва расм-русумларни, диний эътиқодларни адо этиш пайдо бўлади. Aтоқли отлар олдига қўйиладиган лисоний ва ономастик талаблар (семантик, номинатив, функционал, структуравий)га кўра ономастик бирликлар тўлиқ (чинакам, ҳақиқий) атоқли от ва нисбий атоқли отларга бўлинади. Тўлиқ атоқли отлар тил ономастик тизимида кўп даврлардан бери турғун ҳолда қўлланиб келаётган, ономастик мезонларга жавоб бера оладиган номлардир. Бундай атоқли отларнинг аксарияти лисоний таркиби ва тузилишига кўра яхлит бир содда ёки қўшма сўз талабларига жавоб беради ва улар турғун тузилишли номлардир (масалан, антропонимлар, топонимлар, зоонимлар, космонимлар, агронимлар, некронимлар). Нисбий атоқли отлар ҳали тўлиқ маънода атоқли от сифатида шаклланиб етмаган бирликлардир. Бундай атоқли отлар тузилишига кўра ноқулай, узун, ҳаттоки бутун бир гапга тенг номлардир. Бу номлар кўп ҳолда маъно ва тузилишига кўра атоқли отлардан талаб қилинадиган мезонларга жавоб бермайди. Aтоқли от бир дона, якка объектнинг номи бўлиши, индивидуал тушунчани ифодалаши, тузилишига кўра сўзга (лексема)га яқин туриши керак. Баъзи идора ва ташкилотлар, байрамлар, оммавий тадбирлар номи, айрим библионимлар қайд қилинган мезонга жавоб бера олмайди. Бундай номлар атоқли от сифатида ономастик тизимга шартли равишда киритилади ва ўрганилади. Ушбу мақолада ономастик бирликларнинг баъзи лексик ва грамматик хусусиятларига оид тушунчаларнинг таърифи,уларнинг турли тадқиқотчилар томонидан таснифлари тақдим етилган, қардош ва ноқардош тиллардаги бу бирликлар ҳақида маълумот берилиб,улардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларга асосий еътибор қаратилган. Хусусан, ҳозирги давр ўзбек тили ономастик бирликлари тузилишига кўра содда (туб ва ясама), қўшма, бирикмали бўлишини, уларни ҳосил қилишда лексик-семантик (ономастик конверсия), аффиксация, синтактик (композиция) усуллардан фойдаланилиши, булар ичида атоқли отларни ҳосил қилишнинг энг сермаҳсул усули ономастик конверсия ва композиция усули эканлиги ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0