“ҒАРОЙИБ УС-СИҒАР” ДЕВОНИДАГИ ҒАЗАЛЛАРДА ТАЖНИС САНЪАТИ
Аннотация
Ушбу мақолада шеърий санъатлардан бири — тажнис ҳақида баҳс юритилган. Муаллиф ушбу бадиий санъатга мумтоз адабиётшуносликдаги фикрлардан келиб чиқиб баҳо берар экан, уларга ўз муносабатини билдиради, муайян хулосаларга келади. Бу масала бўйича ўзбек шеършунослигида мавжуд фикрлар билан бирга эронлик, афғонистонлик олимларнинг тадқиқотларига эътиборни қаратади, уларнинг тажнис соҳасида, умуман шеърий санъатлар билан боғлиқ ишларини амалиётга татбиқ этади. Улар томонидан берилган таърифларга ўз муносабатини билдиради. Шеърий санъатлар ичида тажниснинг ўрни алоҳида. Тажнис шеър бадииятини кучайтирадиган, сўз ўйинларини ҳосил қиладиган, сўздаги маънонинг хилма-хил товланишларини кўрсатиб берадиган бадиий санъатдир. Муаллиф тажниснинг айнан шу сифатларини назарда тутиб, ушбу санъат ва унинг турлари ҳақидаги назарий фикрларини Алишер Навоий ғазаллари мисолида асослаб берган. Шоирнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонидаги ғазалларда истифода этилган тажнис санъати турларининг деярли барчасини ўрганиб чиққан. Тажниснинг ўндан ортиқ турига мисоллар келтириб, уларнинг ғазаллардаги ўрнини аниқлаган, уларни таҳлил қилган. “Ғаройиб ус-сиғар” девонидаги ғазаллардаги тажнис санъатига асосланган байтлар, умуман ғазаллар билан боғлиқ статистик маълумотларни тақдим этган. Калит сўзлар: бадиий санъат; тажнис; тажнис турлари; ғазал; байт; сўз ўйини; маъно товланиши.
Перевод пока недоступен