Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ЯПОН ТИЛИДАН ЎЗБЕК ТИЛИГА ҚИЛИНГАН ТАРЖИМАЛАРДА МАДАНИЙ ТРАНСФЕР ВА СЕМАНТИК ДЕРИВАЦИЯ

Barnokhon SHAMSIEVATashkent State University of Oriental Studies
ABI

Аннотация

Лингвомаданият фани ривожланиш жараёнида вужудга келган “маданият трансфери” назариясида асос бўлган маданият унсурларининг таржима қилинган асар маданиятида шундайлигича намоён бўлиши эмас, балки уни янги маданиятга оид матнда қандай қурилгани, унинг қабул қилувчи маданиятга мослашиши қизиқтиради ва ўрганилади. Ушбу мақолада маданият трансфери назариясида асос бўлган маданият элементларининг таржима қилинган асар маданияти томонидан қандай қабул қилиниши, уни янги маданиятда яъни таржима матнида қандай қурилгани, қабул қилувчи маданиятга мослашиши таҳлил қилинади. Аслиятдаги руҳиятга оид белгиларнинг таржима матнига кўчиши, бадиий асарда миллий маданиятнинг акс этиши ва унинг таржима матнидаги тасаввур (ассоциация) билан боғлиқ хусусиятларини ёритиш мақоланинг асосий мақсади ҳисобланади. Мақолада таржима қилинган матн таҳлили эквивалентлик ёки ноэквивалентлик, муваффақиятли таржима ёки муваффақиятсиз таржима каби масалаларга тўхталмай, асл нусха ва таржима матни ўртасидаги тафовутлар, ассоциация масалаларига урғу берилади. Чунки, муаллифнинг фикрича, айнан уларда трансфер динамикаси намоён бўлади. Ўзбек тилида амалга оширилган, маданият трансфери назарияси доирасида бадиий матн асосида руҳият трансферига оид таҳлил ҳамда тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги мақоланинг илмий янгилиги ҳамда уникаллигини белгилаб беради.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0