Перейти к основному содержанию
Статья

Шахматчиларнинг умумий тайёргарлик давридаги жисмоний тайёргарлиги

Набижон НорбоевПреподаватель, Термезский государственный университет, Термез, Узбекистан
2023ru
ABI

Аннотация

Мақолада шахматчиларнинг тайёргарлик ва мусобақалар даврида жисмоний тайёргарлиги муаммоларини ўрганиш натижалари келтирилган, мусобақаларда қатнашиш вақтида тананинг функционал ҳолатига таъсир қилиш воситаси сифатида ҳаракат фаолиятига бўлган талаб ва ўйиндан кейинги тикланиш жараёнлари қонуниятларини аниқлаш зарурати муҳокама қилинади. Шахматчи организмининг функционал ҳолатини жисмоний ҳаракатлар орқали ошириш даражасининг ижобий динамикаси, шунингдек, тайёргарлик ва мусобақа даврларида чидамлилик ва координацион жисмоний сифатлари ривожланиши аниқланади. Муаллиф томонидан спортчилар организмининг тикланиш қонуниятларини ҳисобга олинган ва Термиз давлат университети шахматчиларининг машғулотлари тизимига киритилган жисмоний тайёргарлик методикаси юқори натижаларга эришишга хизмат қилади. Ҳозирги вақтда Термиз давлат универститети шахматчилари шахмат бўйича талаба ёшлар ўртасида шахсий ва жамоавий баҳсларда бир неча бор вилоят ва республика чемпионлигини қўлга киритишган.

Идентификаторы

Цитирования и источники