Ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигида ИЛ-1 ва ВЕГФ-А цитокинлари натижалари
Аннотация
Цитокин регуляциясини текшириш ЎСНЭЗнинг оқибатида эшитиш анализаторида ривожланиши мумкин бўлган қайтариб бўлмас ўзгаришларни ривожланишини башоратлашда ҳамда ўтказиладиган даволаш муолажалирининг самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамиятни касб этади. Aмалий соғлом одамларнинг қонидаги VEGF-A даражаси 0,89 (0,6; 2,7) нг/мл, минимал қиймати 0,30 нг/мл ҳамда максимал 32,8 нг/мл ни ташкил қилди. Текширувимиз давомида ЎСНЭЗ билан оғриган беморларда ўрганилаётган кўрсаткичнинг даражаси соғлом одамлар даражасидан деярли 100 баравар юқорилиги кузатилди. Комплекс даво ҳамда ГБО олган ЎСНЭЗ билан оғриган беморларнинг 1-гуруҳида VEGF-A даражаси госпитилизация вақтида 310,1 (127,4; 320,5) нг/мл, мос равишда минимал ва максимал қиймати 120,5 ва 335,8 нг/мл ни ташкил етди. Комплекс даво ҳамда интратимпанал стероид терапия олган ЎСНЭЗ билан оғриган беморларнинг 2-гуруҳида, VEGF-A даражаси индивидуал ўзгаришлар билан 193,2 (152,2; 169,4) нг / мл, 50,8 дан 188,2 нг/мл ни ташкил қилди.
Перевод пока недоступен