СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР
Аннотация
Солиқ тизимлари доимо инсон фаолияти ва ҳаёт шароитларига мослашиб, ўзгариш ва такомиллашув жараёнини бошдан кечиради. Ҳозирги вақтда “Тўртинчи саноат инқилоби” ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва кундалик ҳаётга мисли кўрилмаган ўзгаришлар олиб келмоқда. Солиқ тизимлари ушбу ўзгаришларга мослашишга интиляпти, бироқ ҳар доим ҳам бу жараён самарали кечавермайди. Янги солиқ турлари ва бошқарув механизмлари аксарият ҳолларда амалиётда синов ва хатолар асосида шаклланади. Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ маъмуриятчилигининг ўзгаришлари ўрганилиб, самарали миллий солиқ тизимини шакллантиришга қаратилган замонавий ёндашувлар таҳлил қилинади. Шунингдек, мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигини ривожлантириш учун инновацион ечимлар ва тавсиялар таклиф этилган.
Перевод пока недоступен