Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУДНИНГ “ТАВЗИҲ” АСАРИ МАНБАЛАРИ ҲАҚИДА

Nematulla NasrullayevInternational Islamic Academy of Uzbekistan, Associate professor of IRCICA department for History and Source Studies of Islam. 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025tg
ABI

Аннотация

Садрушшариа фиқҳ илмини янгидан таъриф этиши, усули фиқҳнинг фиқҳ ва усул таркибларидан эканини таъкидлаши, фиқҳнинг бирдан ортиқ мавзуларда бўлиши мумкинлигини илгари суриши, ўз фикрларини усули фиқҳга илова этиши, ижмони пухта билиши, ақл масаласида файласуфларнинг тўрт мартабали тушунчаларини усулга йўналтириши ва ҳиссий-шаръий феъллар ўртасидаги систематик бир тўхтамни ўртага қўя олиши каби хусуслар, у зотнинг маҳоратли ҳуқуқчи эканига далолат қилади.Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг “ат-Тавзиҳ фи ғавомиз ат-Танқиҳ” асари матни араб тилида ёзилиб, маънолари баён ва мантиқ илмининг илдизларини очиб беради. Бу асарга ҳошия ёзган шориҳларнинг аксари, “Тавзиҳ”да бир қанча ноёб ўринлар борлигини, муаллифнинг уч масалада файласуфларга муҳолифат бўлганини ифода этадилар. Садрушшариа “Тавзиҳ”да ақл, таклиф, хусун-қубуҳ, қонун, идора каби бир неча фалсафий ғояларни усулнинг тамал масалалари қаторида келтиради. Шу сабабли фиқҳ усулининг ақлий ва нақлий эканини кўрсатган “Тавзиҳ” асари, ҳуқуқ фалсафасига оид бир китоб деб ҳам эътироф этилади.Ўтган етти асрдан зиёд вақт давомида нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун ислом оламида аҳли сунна вал жамоа сифатида эътироф этилган ҳанафийлик фиқҳи ва мотуридия таълимотининг ривожида ўзига хос ўрин тутган фақиҳ – Убайдуллоҳ ибн Масъуд Тожушшарианинг илмий мероси етарлича ўрганилмаганлиги сабабларини аниқлаш ва тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Показатели — AkademScholar · Скоро