НАВБОҒТЕПА ЁДГОРЛИГИНИНГ ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВРИ СИРЛАНГАН ТОВОҚЛАРИ ХУСУСИДА
Аннотация
Ушбу мақолада Навбоғтепа ёдгорлигидан топилган ривожланган ўрта асрларга оид сирланган товоқларҳақида сўз боради. IX–XIII аср бошлари Самарқанд Суғдида сирланган кулоллик буюмлари ишлабчиқариш соҳасида ўзига хос тараққиёт даври бўлди. Афросиёбнинг шимоли-ғарбида жойлашган На-вбоғтепа ёдгорлигида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида, ёдгорлик тарихини очиб бе-рувчи кўплаб кулоллик идишлари аниқланган. Навбоғтепа ёдгорлигидан сирланган сопол идишлар,жумладан товоқлар ҳам топилди. Мазкур товоқлар ўзининг нафислиги ва сифати билан СамарқандСуғдининг бошқа ёдгорликларидан топилган товоқлардан фарқ қилмайди. Ясалиш техникаси ва нақшмотивларига кўра, машҳур “Афросиёб типи”, деб аталувчи сирланган идишлар туркумига киради.Кузатишлардан Навбоғтепанинг сирланган идишлари Мовароуннаҳрнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўз“аналог”ларига эга эканлиги маълум бўлди. Еттисув, Фарғона, Чоч, Уструшона, Тоҳаристон, Бухоро ваХоразм воҳаларидан ҳам Самарқанд, хусусан Навбоғтепанинг сирланган товоқлари сингари идишлараниқланган. Мазкур ёдгорликдан аниқланган сирланган товоқларни безашда жигарранг, сариқ, қизил,яшил каби бўёқлардан фойдаланилган. Шунингдек, сирланган идишларнинг сиртига шаффоф, яшил,кўк, жигарранг, оқ ва сариқ рангдаги сирлар берилган. Навбоғтепадан аниқланган сирланган товоқларёдгорликда ҳунармандчилик Қорахонийлар даврида анча гуллаб-яшнаганидан далолат беради.
Перевод пока недоступен