Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАЪРИФИЙ ТАКОМИЛИДА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРНИНГ ЎРНИ

Shoislom AkmalovAssociate Professor of the International Islamic Academy of Uzbekistan, candidate of political sciences. 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025bg
ABI

Аннотация

Марказий Осиё цивилизацияси ёки ренессансини белгиловчи жиҳатлардан бири бу ислом илмларининг минтақада кенг равнақ топганлиги ва буюк муҳаддис, тафсиршунос, фақиҳ, мутакаллим, мутасаввиф, тилшунос олимларнинг етишиб чиққанлиги билан характерланади. Хусусан, ислом илмлари, илм-фан ривожи минтақада йирик илмий мактаб ва илмий масканларнинг юзага келишига ҳамда кенг ривож топишига сабаб бўлган. Шу жиҳатдан, ўз даврида ренессансларни юзага келтирган илмий маскан ёки академияларнинг илмий-амалий фаолияти, уларнинг давлат ва жамият ижимоий-маънавий ҳаётида ҳамда илм-фан, ислом маданияти ривожи йўлидаги ўрни масалалари бугунги кунда ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Чунончи, уларнинг узвий давоми ҳисобланган бугун фаолият олиб бораётган диний-маърифий йўналишдаги ил­мий-тадқиқот марказлари ҳам Янги Ўзбекистон маърифий ривожи учун муҳим ўрин тутади. Бугун янги­ча мезонлар асосида фаолияти йўлга қўйилган илмий-тадқиқот марказлари Янги Ўзбекистонни Учинчи Ренессанс босқичга олиб чиқишда асосий маърифий маскан вазифасини ўтайди. Мазкур илмий-тадқиқот марказлар фаолиятини ўрганиш, тадқиқ этиш, жамият ва давлат маърифий ривожи йўлидаги илмий-амалий аҳамиятини кўрсатиш, марказларнинг мақсад ва вазифалари, фаолият йўналишининг ғоявий жиҳат­ларини ёритиш бугунги глобаллашув даврида муҳим ҳисобланади. Айниқса, “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ғоясини тарғиб қилиш ва амалга оширишда мазкур марказлар фаолияти муҳим маърифий вазифани бажаради. Шу жиҳатдан, мақолада марказлар фаолияти, мақсад ва вазифалари тарихий-қиёсий жиҳатдан муайян даражада таҳлилга тортилган ҳамда мисоллар асосида ёритиб берилган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0