“ҲИДОЯ” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ ВА УНИНГ ТУРЛИ ТИЛЛАРДАГИ ТАРЖИМАЛАРИ
Аннотация
Фақиҳларнинг бир неча авлодлари олиб борган фаолиятлари туфайли Мовароуннаҳр мактабининг анъаналари ва унинг намояндалари асарларидан ҳанафийлик мазҳабида бўлган турли минтақаларда кенг тарқалди. Мовароуннаҳрлик муаллифларнинг асарлари фиқҳ амалиётида қўлланма сифатида ҳам, талабаларни ўқитишда дарслик сифатида ҳам фойдаланилди.Мана шундай алломалардан бири Бурҳонуддин Марғиноний (ваф. 1196 й.) эдилар. Бу улуғ зотнинг тўлиқ исмлари – Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Рошидоний Марғиноний Фарғоний. “Шайхулислом” ва “Соҳибул Ҳидоя” атамалари билан машҳурдир. Кўпинча фақиҳларнинг “Китоб ал-Ҳидоя”ни ўзлаштиришдаги иснодлари алоҳида келтирилиши ва кўплаб шарҳланиши Бурҳонуддин Марғинонийнинг мазкур асари катта обрўга эга эканига далолат қилади. Ушбу мақолада “Ҳидоя” асарининг таркибий тузилиши ва у бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинади.
Перевод пока недоступен