ИСЛОМДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАМОЙИЛЛАРИ
Аннотация
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоийиқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан, диний саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида ислом таълимотининг аёллар масаласига оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда аёлларнинг оилада ва жамиятда тутган ўринларини янада оширишда шариат кўрсатмаларини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада минтақада қадимдан анъана сифатида қаралган ислом таълимотида белгиланган аёл ҳуқуқларининг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий асослари Қуръони карим ва ҳадисларда белгиланган нормалар орқали ёритилган. Шунингдек, мақолада аёлларнинг ислом ҳуқуқида тартибга солинган оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари, жамиятдаги мавқелари, меҳнат қилишга оид ҳуқуқлари, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларига оид қоидалар ўрганилган. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив ҳужжатларда белгиланган аёл ҳуқуқларига оид вазифаларнинг маънавий, ҳуқуқий, тарбиявий, таълимий омиллари таҳлил қилинган.
Перевод пока недоступен