Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИ ТАЪЛИМОТИДА ДИНИЙ МОТИВЛАР БАЁНИ

Jalоliddin BURIEVDoctoral Student, International Islamic Academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025bg
ABI

Аннотация

XI аср туркий халқлар тарихида ислом таълимотининг тубдан ва мукаммал шаклланиш даврларидан бири ҳисобланади. Давлат қурилиши ва бошқаруви, шунингдек, “сиёсий муносабатларда рационалистик тафаккурни қўллаш ва “маданий шаҳар” қуришга доир назарияларни ривожлантириш Абу Наср Форобий томонидан амалга оширилган бўлсада, унинг вафоти билан соҳадаги изланишлар тўхтаб қолган”. Ҳотамийнинг мазкур фикри Форобийдан кейинги даврда рационалистик назарий сиёсий-фалсафий билимларнинг ривожланиши масаласида ҳақиқатга яқин келади. Гарчи, Форобийдан кейин бу соҳада сиёсий-фалсафий фикрлар билдирган мутафаккирлар масалага диний мотивларни чуқурроқ сингдира бошлаганларини кўриш мумкин. Юсуф Хос Ҳожиб асарида диний ақидалар ва таълимот масалаларининг кенг қўлланиши ҳам шундан далолат беради.“Қутадғу билиг” асари XI асрда яратилган бўлиб, у Қорахонийлар ҳукмдорларидан бири бўлган Тавғач Бўғрахонга бағишланади. Маълумки, XI аср бошлари Қорахонийлар давлатининг энг кучайган даври бўлса-да, ягона давлат таркибидаги кўп сонли халқлар ва элатларнинг турли-туман ҳаёт тарзлари, шунингдек, ўша даврда ўзаро ғоявий курашлар майдонида шаклланган турли диний таълимотлар давлат бошқарувида мавқега эга бўлишга интилиши кучли эди. Бу даврдаги давлат бошқарувининг характерли белгиларидан бири, бу - ўз давлати ҳудудини кенгайтириш ёки мавжуд давлат ҳудудини парчаланиб кетишдан асраб қолишга қаратилган сиёсат ўтказиш эди. Бунда диний таълимотнинг катта ўрни бор эди, албатта. Ушбу мақолада Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва жамият бошқаруви таълимотида диний мотивлар баёни очиб берилган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0