Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

САМАРҚАНДДА КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИ ВА УНДА ҲАКИМ САМАРҚАНДИЙНИНГ “АС-САВОД АЛ-АЪЗАМ” АСАРИНИНГ ЎРНИ

Muhammadjon АBDUHAMIDOVDoctor of Philosophy (PhD) in Islamic studies, Doctoral Student of the International Islamic Academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025tg
ABI

Аннотация

Мовороуннаҳр диёридан ислом илмлари борасида кўплаб олимлар етишиб чиқан. Улар тафсир, ҳадис, калом, тасаввуф, фиқҳ соҳалари ривожланишида Насаф, Кеш, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ўзига хос услубларни ишлаб чиқиб, дунёнинг илм-фан тараққий этган марказлари қаторида саналишига сабабчи бўлишган. Шундай олимлардан бири Ҳаким Самарқандийдир. Мазкур мақолада мотуридия таълимотининг асосчиси Абу Мансур Мотурудийнинг дастлабки шогирдларидан бири бўлган Абул Қосим Ҳаким Самарқандийнинг ҳаёти, фаолияти, илмий мероси ҳамда унинг шоҳ асари бўлмиш “Китоб ас-савод ал-аъзам” асарининг манбашунослик таҳлили берилган. Шунингдек, Самарқанддан қадимда жуда кўп алломалар етишиб чиққани нуқтаи назаридан шаҳарнинг ўзи ва унда мотуридия мактабининг тарих саҳнасида пайдо бўлган давр аҳамиятлидир. Бундан ташқари мақолада Имом Мотуридий Ҳаким Самарқандий билан бирга мотуридия ақидавий таълимотининг дастлабки пойдеворини яратиб, кейинчалик Самарқандда калом илми шаклланиши ва ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишганини ўрганилади. Шу билан бир қаторда олимнинг шоҳ асари “Китаб ас-савод ал-аъзам” асари бўлиб, у IX–Х асрлардаги Мовароуннаҳр ҳанафийларининг илоҳиёт масалаларига оид қарашларини акс эттиради.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0