Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСИ ТАҲЛИЛИ

Bekzodbek MUKHTAROVChair of the department of Center for advanced training under the International Islamic Academy of Uzbekistan, PhD in historical sciences. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025tg
ABI

Аннотация

Мовароуннаҳр фиқҳ тарихининг классик даври ҳисобланган XI–XII асрларда ҳанафий фиқҳининг усул ва фуру илмига оид 50 га яқин машҳур асарлар яратилган. Ушбу асарлар 10 дан ортиқ жанр ва услубларда ёзилган бўлиб, унинг натижасида XI–XII асрларда ёзилган фиқҳий манбалар методологияси кейинги даврдаги асарлар ёзилишига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, фуру ал-фиқҳ илмига оид: Абул Ҳусайн Қудурийнинг “Мухтасар ал-Қудурий”, Абу Лайс Самарқандийнинг “Хизонат ал-фиқҳ”, Имом Сарахсийнинг “ал-Мабсут”, Алоуддин Самарқандийнинг “Туҳфат ал-фуқаҳо”, Алоуддин Косонийнинг “Бадое ас-саное фи тартиб аш-шарое”, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Бидоят ал-мубтадий” ва “ал-Ҳидоя шарҳ ал-бидоят ал-мубтади” ҳамда Носируддин Самарқандийнинг “ал-Фиқҳ ан-нофе” каби мўътабар матнлар ҳам мазкур даврда таълиф этилган. Шу билан бир қаторда, фиқҳ илмининг усул ва фуру илмларидан келиб чиққан хилоф ва жадал илм соҳаларига айни шу асрда асос солинган. Мазкур даврда фиқҳ илмининг адаб ал-қазо, хиял, фароиз, шурут ва бошқа соҳаларида ҳам асарлар юзага келган. Айниқса, мазкур даврда энг кўп китоблар фатво йўналишида ёзилган.Носируддин Самарқандий ҳам айни шундай илмий муҳитда яшаб, Самарқандда илмий фаолият олиб борган. Манбаларда олимнинг 1161 йилда Самарқандда вафот этгани келтирилган. Самарқандий 1141-1148 йиллар мобайнида Марв, Макка, Мадина ва Бағдод шаҳарларига сафар қилиб, у ердаги етук олимлардан илм ўрганган. 1148 йилда Самарқандга қайтиб, 1161 йилга қадар шу ерда яшаб, шогирдларга дарс бериш ва китоб ёзиш билан машғул бўлган. Ушбу мақолада ҳанафий фақиҳларидан бири – Носируддин Самарқандийнинг фиқҳ илмига доир асарлари таснифи ва уларнинг мазмун ва йўналишлари илмий-қиёсий таҳлил этилган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники