Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

Уструшона минтақасида географик-ҳудудий бирликларнинг шаклланиш жараёнлари: шаҳарлар ва қасабалар

Мuslim AtaevDoctoral Student of the International Islamic Academy of Uzbekistan, Candidate of Historical Sciences. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025tg
ABI

Аннотация

Мақолада қадимги Уструшона минтақасининг географик жойлашуви ҳамда Уструшона атамасининг келиб чиқиши ва маъноларига доир тадқиқотлар олиб борилган.Уструшона ва унинг чегаралари ҳақидаги маълумотлар IX–XI асрларга оид араб географларининг асарларида келтирилган. Ўрта аср араб тарихчи-географларнинг асарларида Уструшона шаҳар ва рустоқлари кенг ёритилган бўлиб, Уструшона Самарқанднинг олди ва Сайҳун дарёсининг қуйи қисмида жойлашган катта бир минтақа бўлиб, Бунжикат, Арсубоникат, Куркат, Ғазак, Фағкат, Собот, Зомин, Дизак, Нужкат, Харқона каби бир қанча кичик шаҳарчалардан ташкил топган. Тадқиқотда ҳам Устуршананинг айни мана шу шаҳарчаларига урғу берилиб, уларнинг аҳолиси ва жойлашуви борасида манбалар асосида муҳим маълумотлар берилган.Илк ўрта асрларда жаҳон бозорида Дизакда тайёрланган жун ва тери маҳсулотларига талаб катта бўлган. VIII-IX асрларда кулоллар, заргарлар, аравасозлар каби маҳаллаларнинг мавжудлиги миллий ҳунармандчиликнинг ривожланганидан дарак беради. Шунингдек, Ўрта аср тарихчи-географлари Уструшонани “400 қалъали ўлка” сифатида тилга оладилар. Бу қалъалар ўлканинг кўплаб мўъжаз воҳалари негизида ташкил топган рустоқларни ҳимоя қилиш мақсадида стратегик жиҳатдан қулай бўлган нуқталарга қурилиб, ўзига хос мустаҳкам мудофаа тизимини ташкил этган.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0