Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

“Хизонат ал-фиқҳ” асарининг бугунги кундаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти

Abdullo ABDUVOHIDOVDoctoral Student, International Islamic Academy of Uzbekistan. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025ru
ABI

Аннотация

Абу Лайс Самарқандий. мовароуннаҳрлик етук қомусий олим бўлиб, дин илмларининг бир қанча фанларида қимматли асарлар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган. Хусусан, олимнинг тафсир, ақида, тасаввуф ва фиқҳ илмлари бўйича ёзилган “Баҳру-л-улум”, “Баёни ақидати-л-усул”, “Танбеҳу-л-ғофилин”, “Уюну-л-масоил” асарлари ўз соҳаларида мўътабар манба ҳисобланади. Асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, ислом дунёсининг турли нуқталарида ўрганилгани, турли даврларда хаттотлар тарафидан қайта-қайта кўчирилгани, кейинги даврларда эса нашриётлар тарафидан нашр этилгани мазкур асарларнинг нақадар қадрли манба бўлганини билдиради. Самарқандийнинг фикрлари нафақат ўз даври балки кейинги даврларда ёзилган кўплаб асарлар, хусусан, “ал-Мабсут”, “ал-Ҳидоя”, “Фатово Оламгирия” каби асарларда акс этган. Олимнинг “Хизонат ал-фиқҳ” асари эса ҳанафий фиқҳининг фуру соҳасида ёзилган илк матнлардан бир ҳисобланади. Мазкур асар олимнинг мадрасаларда талабаларга дарс бераётган даврида ёзилган бўлиб, ибораларининг қисқалиги ва услубининг аниқлиги билан ажралиб туради. Бу ҳолат асарни фиқҳ соҳасида етук илми бор олим ҳам, бу илмдан унчалик хабари бўлмаган инсон ҳам тушуна олишига сабаб бўлган. Бу асар ёзилганига қариб 11 аср ўтган бўлса-да, ундаги масалалар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Асарнинг таркибий тузилишига эътибор берилса, фуру ал-фиқҳ соҳасида ёзилган бошқа матнлардан фарқ қилади. Бунинг сабабини асар ёзилган даврда баъзи мавзулар жуда долзарб бўлгани билан изоҳлаш мумкин. Қуйидаги мақолада “Хизонат ал-фиқҳ” асарида келган мазҳаблараро ихтилофлар, оила, жамият аъзолари ўртасидаги молиявий муносабатлар каби ижтимоий масалаларнинг аҳамияти мисоллар ёрдамида очиб берилган.

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0