ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИНИНГ ҚАЙТАЛАНИШИГА МОРФОЛОГИК МОДИФИКАЦИЯНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ
Аннотация
Резюме. Эхинококк кисталарининг морфологик шаклининг касалликнинг қайталаниш частотасига таъсирини аниқлаш учун биз операция протоколларининг ретроспектив таҳлилини ўтказдик ва операция қилинган 93 та (36,9%) беморда кисталарнинг морфологик тузилиши echinococcus hominis, 128 тасида (50,8%) echinococcus veterinorum ва 31 тасида (12,3%) echinococcus acephalocystis модификацияларига мос келишини аниқладик. Бундан ташқари, касалликнинг қайталаниши ривожланган 47 беморнинг 29 тасида (61,7%) echinococccus hominis морфологик белгилари, 18 тасида (38,3%) echinococcus veterinorum бор эди ва echinococcus acephalocystis морфологик тузилиши билан операция қилинганларда қайталаниш аниқланмади. Шундай қилиб, жигар эхинококкози бўйича операция қилинган echinococccus hominis модификацияли 93 бемордан 29 тасида, яъни 31,2% да касалликнинг қайталаниши кузатилди, echinococcus veterinorum модификацияли 128 та бемордан 18 тасида, яъни 14,1% да, операциядан кейин узоқ муддатда такрорий эхинококкоз ривожланди. Калит сўзлар: жигар эхинококкози, касалликнинг қайталаниши.
Перевод пока недоступен